+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-01-2024, 23:55
101

Наманганлик 15 ёшли ўқувчи 50 минг доллар мукофотининг бир қисмини мактаби учун ажратди

Наманганлик 15 яшар ўқувчи President Tech Award танловида ғолиблик учун берилган мукофотнинг бир қисмини ўзи ўқиётган мактаб учун ажратишга қарор қилди

Муҳаммад Тожиддинов Учқўрғон туманидаги 3-мактабнинг 9-синфида таҳсил олади. У бошчилик қилган жамоа танловнинг “Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари” йўналишида “PCP рақамли қалқони” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди ва 50 минг доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

“Мақсадимиз тизимлар ва шахсларни ишончли ҳимоя қилишдан иборат. Энг илғор технологиялардан фойдаланиб, киберҳужумларни ўтмишга айлантиришни истаймиз. Лойиҳамиз ҳозирча ўзимизда муваффақиятли синовдан ўтди, келгуси йили эса жаҳон бозорига чиқишни ният қилганмиз”, — дейди Муҳаммад.

Муҳаммад жамоа аъзолари билан келишиб, мазкур мукофотнинг бир қисми — 5 минг долларни ўзи ўқиётган мактаб учун ажратишга қарор қилди. У ушбу маблағ эвазига замонавий компьютер синфини ташкил этишни режалаштирган.