+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
03-02-2024, 22:04
337

"Тиббиётда жигар серрози билан курашиш ва даво чоралари" ё худ сӯхлик талабанинг муваффақияти


 

Сӯхлик истеъдодли ёшлардан бири, Central Asian Medical University 1-босқич талабаси Назиржон Назиржонов пойтахтимизда SCIENTIFIC PUBLICATION  илмий матбуот маркази томонидан ӯтказилган конфренцияда  "Тиббиётда жигар серрози билан курашиш ва даво чоралари" номли илмий мақоласи билан қатнашди. 

Мазкур конфренцияда 10дан ортиқ МДҲ мамлакатларидан 1600 нафар иқтидорли ёшлар, олимлар, соҳа мутаххассислари иштирок этишди. Тадбир давомида 1600 нафар орасидан 400 нафар энг истеъдодли ва иқтидорли ёшлар саралаб олинди. 

Улар орасида сӯхлик талаба Назиржон Назиржонов ҳам бор. Назиржон танлаган мавзу тиббиётда энг муҳим масала эканлиги, мақола юқори даражада ёзилганлиги сабаб, у "Илм-фан қаноти" кӯкрак-нишони билан тақдирланди. Халқаро конфренцияда фаол қатнашиб, эътироф этилган сӯхлик талабанинг келажакда орзулари катта. У айни шу мавзуда илмий иш олиб бориб, тиббиётга янгилик киритишни олдига қӯйган энг муҳим вазифаларидан бири ҳисоблайди. 

Жаҳонгир Собиров, журналист