+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-01-2024, 18:54
169

Банк қарздорлигини ундириш мақсадида  хатланган “MALIBU"  ким ошди савдосига қўйилмоқда

Яхши ният билан тадбиркорликни ривожлантириш учун банкдан кредит олиш яхши албатта. Бироқ, ушбу кредитни мақсадли сарфлаш ва керакли вақтда тўловларни тўлаш интизомига ҳам риоя қилишни унутмаслик лозим. Акс ҳолда мулкдан айрилиб қолиш ҳеч гап эмас.

Мажбурий ижро бюросининг  Бағдод туман  бўлими иш юритувидаги  Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарздор “Ш.С”оилавий корхонаси  “ТИФ Миллий банк” АЖ фойдасига шартнома юзасидан қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган ва ундирув гаровга қўйилган оилавий корхонага тегишли “MALIBU" русумли автомашинага қаратилиши белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Ш.С” оилавий корхона ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли  “MALIBU" русумли автомашина хатланиб, қарздорга хатланган мол-мулк электрон-аукцион савдоларига юборилиши хақида хабарнома берилган.

Ҳозирда, Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан юқоридаги гаровга қўйилган мол-мулк электрон-аукцион савдоларига юборилиб, сотилгандан сўнг тушган маблағдан қарздоликни қоплаш чоралари кўрилмоқда. - дея хабар бермоқда МИБ Бағдод туман бўлими бошлиғи Ж. Юлдашев