+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
25-01-2024, 17:35
90

"Ташаббусли бюджет"асосида Сӯх туманида 2023 йилнинг 1-чораги учун қанча маблағ ажратилган?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори асосида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи йўналтирилиши белгиланган. 

2023 йил 1-босқичи учун жами 3 миллиард 784 миллион сўм маблағ ажратилган. Шундан 340 миллион 600 минг сўм маблағ 2022 йил 2-босқич очик бюджет жамғармасидаги қолдиқ,  

304 миллион сўм 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ  маблағлари ҳисобидан ва 3 миллиард 139 миллион 400 минг сўм 2023 йил бюджет параметрларида (туман бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи) кўзда тутилган маблағ ҳисобидан ажратилган. -дея хабар бермоқда Сӯх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати