+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 02:20
109

Таълим ва тиббиёт энг кам иш ҳақи тўланадиган соҳалар бўлиб қолмоқда

Статистика агентлиги 2023 йилги ўртача ойлик маошлари ҳақида маълумот берди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йилда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 13 миллион 323 минг сўмни ташкил этган.

Шунингдек:
— ахборот ва алоқа соҳаси 10 миллион 602 минг сўм;
— ташиш ва сақлаш соҳаси 6 миллион 937 минг сўм;
— саноат соҳаси 5 миллион 622 минг сўм билан ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични қайд этган.

Доимгидек таълим (3 миллион 123 минг сўм) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 миллион сўм) соҳаларидаги ўртачи иш ҳақи миқдори бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналардан ўрин олган.

Ўтган йилнинг январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро вилоятларида қайд этилган.