+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 18:04
93

Фарғона ва Хитой ӯртасида қиймати 2,6 млрд. долларлик 33 та инвестициявий келишув имзоланди

Жорий йилнинг 19-27 январь кунлари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигида вилоят расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегация самарали учрашувлар ва эришилган келишувларга бой бўлган амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида ва давомида амалга оширилган ушбу сафар давомида вилоятимиз делегацияси аъзолари Хитойнинг Хубэй, Гуандун, Хунань, Шэньси провинцияларида, Шинжон-Уйғур автоном районида бўлиб, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда ҳудудлар маъмуриятлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказдилар, замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар. Ушбу музокаралар натижаларига кўра, қиймати 2,6 млрд. долларлик 33 та инвестициявий келишув имзоланди. Бунинг 957 млн. доллар қисми 2024 йилда ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари бошчилигидаги делегация вакиллари Урумчи шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой биринчи ҳудудлараро форумида ҳамда Шенжен шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция форумида ҳам иштирок этдилар.