+28° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
07-02-2024, 16:44
139

Сӯх туманида 2024 йилда 30,3 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади

Сўх туманида 2024 йилда умумий қиймати  33,4 млн. долларлик 14 та хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобига 335 нафар янги иш ўринлари яратилиб, натижада 30,3 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилишига эришилади.

Ҳусусан,

"TOP BREND MEDIA" МЧЖда Чиғаноқли оҳактошдан пардозбоп тошлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. 2024 йилда лойиҳа доирасида жами 5,0 млн. доллар (шундан, 4,4 млн. доллар хорижий кредит ва инвестициялар) ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда тумандаги Девайрон МФЙ да жойлашган мавжуд бўш бино ва ер майдонлари “E-ijro Auksion” электрон савдоси орқали сотиб олинди.

"Алекс Фрешко" МЧЖ да Мармар блокларидан ракавина ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. 2024 йилда лойиҳа доирасида жами 11,3 млн. доллар (шундан, 11,0 млн. доллар хорижий кредит ва инвестициялар) ўзлаштирилиши белгиланган.

"Ray briliant invest" МЧЖ ҚК да Савдо комплексини ташкил этиш лойиҳаси 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. 2024 йилда лойиҳа доирасида жами 2,1 млн. доллар (шундан, 2,0 млн. доллар хорижий кредит ва инвестициялар) ўзлаштирилиши белгиланган.

 

"GOODWELL GROUP" МЧЖ да Мевани қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси 2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган. 2024 йилда лойиҳа доирасида жами 2,3 млн. доллар (шундан, 2,0 млн. доллар хорижий кредит ва инвестициялар) ўзлаштирилиши белгиланган. -дея хабар берди Сӯх тумани ҳокими ӯринбосари Адҳам Сафаров Kishvar.uz мухбирига.