+28° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-02-2024, 11:58
69

Намангандан бу йил 3,7 мингдан ортиқ фуқаро хорижий давлатларга юборилади

Жорий йилда Наманган вилоятида 350 минг нафар, шундан, 153,2 минг нафар доимий, 122,7 минг нафар мавсумий ва 74,5 минг нафар фуқарони вақтинчалик ишлар ҳисобига бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Натижада, 2024 йил якуни билан вилоятда ишсизлик даражасини 7,6 фоизга қисқартиришга эришилади.

 

Меҳнат миграцияси доирасида 2024 йилда 3,7 мингдан ортиқ фуқаролар ташкиллаштирилган тартибда хорижий давлатларга юборилади. 

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, жорий йилда меҳнат миграцияси борасида 10 дан ортиқ хорижий давлатлар, хусусан, Германия, Литва, Буюк Британия, Финландия, Канада, Япония, Корея ҳамда Россия Федерациясидан талабномалар олинган.

Хорижий тил ва касбларга ўқитиш бўйича бандлик вазирлиги тизимидаги 5 та ва хусусий таълим масканлари билан фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қуйиб, 5 мингдан зиёд наманганликларни касб-ҳунар ва хорижий (немис, корейс, инглиз, япон, рус) тилларига ўқитиш мақсад қилинган.- дея хабар бермоқда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.