+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-03-2024, 18:53
254

Сўхда гаров мулклари хатланди

Кредитни мақсадли сарфлаш ва тўловларни ўз вақтида тўлашни унутмаслик лозим. Акс ҳолда мулкдан айрилиб қолиш ҳеч гап эмас.

Мажбурий ижро бюросининг  Сўх тумани бўлими иш юритувидаги Риштон туманлараро иқтисодий судининг қарздор "Б.С.С" (номи қисқартириб ёзилган) хусусий корхонасидан АЖ Ипатека-банк” фойдасига 545.750.650 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан ундирув гаровга қўйилган "Қизилқиёк" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бино-иншоотларга қаратилиши белгиланган.  

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли, гаров мулки хатланиб, қарздорга хатланган мол-мулк электрон-аукцион савдоларига юборилиши хақида хабарнома берилган.

Қарздор "Б.С.С" хусуий корхонаси банк олдидаги 545.750.650 сўм кредит қарздорлигини бартараф этмаганлиги сабабли ундирув гаров мулки бўлган бино-иншоотларга қаратилди.
Ҳозирда хатланган мулкларни белгиланган тартибда электрон-аукцион савдоларида сотиш чоралари кўрилмокда. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Хурматли фуқаролар банклардан олинган кредит маблағларини ўз вақтида тўлашни унутманг!!!

МИБ Сўх туман бўлими.