+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
09-03-2024, 11:17
254

Сӯхлик ёш тадбиркор Японияда бӯлиб ӯтган форумда қатнашди

Токиода Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми бӯлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг 300 га яқин ишбилармон доиралар, давлат идоралари ва ҳудудлар вакиллари қатнашди. Ушбу форумда сӯхлик тадбиркор, «Smart Solutions System» хусусий корхонаси раҳбари Аҳмаджон Муҳаммаджонов ҳам иштирок этди. Сӯхлик тадбиркор IT технологияси ва бошқа инвестицион лойиҳалар бӯйича 11 миллион долларлик меморандум имзолади. 

Бундан ташқари форум давомида бир қатор лоиҳаларни амалга татбиқ этиш бӯйича икки давлат тадбиркорлари ӯртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу каби халқаро форумларнинг ташкил этилиши Ӯзбекистон ва Япония ӯртасида савдо-саноат, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айни кунларда ташқи ишлар вазири раҳбарлигида ӯзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегация Японияда бӯлиб турибди.