+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-03-2024, 12:46
124

Фирибгар "экспортёр" қӯлга олинди

Қува тумани Раста махалласида яшовчи У.А.Р муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кўдексининг турли моддалари билан бир-неча маротаба судланган бўлса-да бундан ўзига тегишли ҳулоса чиқармасдан яна бир бор жиноят кўчасига кириб фуқаро О.К.Зни малина мевалари олди-сотдиси билан шуғулланаётганлигидан ва малина меваларини Фарғона тумани Оқтом МФЙ ҳудудидаги музлатгичда сақланаётганлигидан хабар топиб, 2023 йил 14 декабрь куни унинг олдига келиб, унга чет давлатга катта миқдорда малина меваларини экспорт қилаётганлигини айтиб, ишонтириб, пулини 5 кундан сўнг бериш шарти билан 32.500.000 сўмлик жами 650 кг малина меваларини олиб кетиб, уларни сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур жиноят иши бўйича фуқаро У.А.Р.га нисбатан 168-моддаси
3-қисми “б” банди билан айб эълон қилиниб, жиноий ишлар бўйича Фарғона туман судига юборилган.

Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгаларнинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини тушунтириб ўтамиз. Хар бир фуқаронинг хаёти, соғлиги ва мол-мулки қонун билан химоя қилинади.

  Ж.Ш.Авазов,  Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги

  Тергов бўлинмаси суриштирувчиси, катта лейтенант