+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
15-05-2024, 06:51
114

Сӯх туманида асаларичилик ривожланмоқда

Фарғона вилоятининг Сӯх туманида ҳам ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, томорқани даромад манбаига айлантириш борасида арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла еттилиги ҳамда тижорат банклари ходимлари ҳар бир хонадонга кириб, аҳолига ердан унумли фойдаланиш, қӯшимча даромад олиш, бунинг учун мавжуд имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш бӯйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Кимдир ӯз томорқасида имтиёзли кредит эвазига мӯъжазгина иссиқхона қуриб, турли кӯкат ва кӯчатлар етиштираётган бӯлса, яна кимдир асаларичилик, чорвачилик ва ҳатто гулчилик билан шуғулланиб, яхши даромад олмоқда. Туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Айниқса, Сариканда, Ҳушёр, Тул, Соҳибкор, Чашма маҳаллалар аҳолиси томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Дарҳақиқат туманда бўш ерлардан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, қӯшимча даромад олиш мақсадида ӯз томорқасида асаларичиликни йӯлга қӯйиш бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари ўз самарасини бераётир.

- Кӯчамиздаги ҳар икки хонадоннинг бирида асаларичилик йӯлга қӯйилган. Даромад ҳам яхши.- дейди туманнинг Деҳвайрон қишлоғида истиқомат қилаётган Асалбек Муртазобеков.

 

Асалбек Муртазобеков Сӯх туманида "асаларичилик мактаби"-ни яратди ва бугун 400 нафардан ортиқ шогирди бор. Унинг шогирдлари ҳам ӯз томарқасида асаларичиликни йӯлга қӯйиб, қӯшимча даромад олмоқдалар. 

Сӯх туманидаги Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Тариқ қишлоғи мавжуд. Аҳолиси асосан боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Қишлоқ тоғ бағрида жойлашганлиги сабаб, ушбу ҳудудда асаларичиликни ташкил этиш ва ривожлантириш учун имконият жуда ҳам катта. Шул сабаб, бугун ушбу қишлоқда кӯпчилик асаларичилик билан шуғулланади. Замзамали Муллоҳисенов ӯз томорқаси ҳудудида асалиричиликни йӯлга қӯйди. Набижон Алиев ҳам асаларичилик билан шуғулланади. Бунинг учун улар банк томонидан имтиёзли кредит олишди. Улар ҳам Сӯх туманидаги "асаларичилик мактаби"-да ушбу соҳанинг сир-асрорини ӯрганган. 

 

Маълумотларга кӯра, Сӯх туманида даромади кам бӯлган хонадонлар сони 1777 тани ташкил этади ва биринчи босқичда ушбу хонадонлардан 151 тасининг даромадини ошириш учун 2 млрд 367 млн сӯм кредит маблағлари, 307 млн сӯм субсидиялар ва 204 млн сӯмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари жалб этилди. Халқ банки томонидан эса, хонадонларда гулчилик, асаларичилик, кӯчатчилик, иссиқхона ва чорвачиликни ташкил этиш ва бунинг ҳисобидан аҳоли бандлигини таминлаш ва даромадини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар самараси ӯлароқ биргина Тариқ қишлоғидаги 10 та хонадон аъзоларининг бандлиги таминланди. 

Жаҳонгир Собиров, журналист