+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-01-2024, 22:56
90

Қӯқон бозорлари ноқонуний "тадбиркорлар"-дан тозаланади

Қўқон шаҳридаги бозорларда давлат рўйхатидан ўтмай савдо қилаётган тадбиркорлар қолмайди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов "Қўқон савдо комплекси" ҳудудида савдо қилаётган фуқароларнинг мурожаатларини жойида бориб ўрганди.

Мутасаддиларга фуқароларга бозор ҳудудида савдо қилиш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, бозор расталарини модернизация қилишни савдогарлар билан бамаслаҳат амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шу кунгача давлат рўйхатидан ўтмаган ва фаолияти тўхтатилган барча тадбиркорлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.