+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-01-2024, 12:17
135

Сӯх туманида 2023 йилда қанча хорижий инвестиция ва кредитлар жалб этилган?

Сўх туманида 2023 йилда 4,9 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган эди.

Жорий йил январ-декабр ойлари якуни билан туманда 4.91 млн.доллар  миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, белгиланган режа  100,5 фоизга бажарилди. (Маълумот учун, туманда 2022 йил якуни билан 4 та лойиҳалар доирасида жами 728,6 минг доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган)

Ҳусусан,

  1. "GOODWELL GROUP" МЧЖда мевани қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 2,4 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
  2. "FRESH FAREL" МЧЖ ҚКда форель балиғи етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 700,0 минг доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
  3. "SO`X IDEALL INTERNATIONAL" МЧЖ да Балиқчиликни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 250,0 минг доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 
  1. "ALEX FRESCO" ҚҚ МЧЖ да бетон темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида 1,5 млн.доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
  2. "MULKI POLVONBEK" МЧЖ да Музлатгичли омборхона ташкил этиш лойиҳаси доирасида 64,7 минг доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. - дея хабар бермоқда Kishvar.uz мухбирига Сӯх тумани Инвестициялар, саноат-савдо бӯлими бошлиғи ӯринбосари Музаффар Султонов.