+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-01-2024, 16:31
53

Бувайда туманида "Темирчилик саноат зонаси" ташкил этилади

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Бувайда туманидаги “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган “Темирчилик саноат зонаси”га тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

“Деҳқонобод” махалласида ахолининг ўз кучи ва имкониятлари билан йиллар давомида темирчилик йўналишида ўзига хос тадбиркорлик шаклланган. Ушбу ҳудуд темирчиликка ихтисослашган, темирни қайта ишлаш, темирга ишлов бериш бўйича республикада ҳам ўз ўрнига эга. Махаллада 827 та хонадон бўлиб, уларнинг 300 дан ортиғи темирчилик билан шуғулланади ва бугунги кунда 1 300 нафардан зиёд аҳоли ўз хонадонида айнан темирчилик фаолияти билан банд. Улар томонидан асосан темир контейнерларни қайта ишлаб, уй-рўзғор, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш махсулотлари ишлаб чиқарилиб, Республиканинг барча худудларига етказиб берилмоқда.

Ушбу маҳалланинг темирчилик соҳасига ихтисослашиб, фуқаролар хорижда эмас, ўз уйларида иш билан бандлиги катта ютуқ эканлигини қайд этган вилоят раҳбари, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти ривожи учун яратиб берилаётган қулай шароитлар самараси сифатида маҳаллий тадбиркорлар ташаббуслари билан “Темирчилик саноат зонаси” ташкил этилаётганини таъкидлади.

Мазкур лойиҳа халқимиз, ёшларимиз, тадбиркорлар учун манфаатли бўлиши, имкониятлардан унумли фойдаланиб, янада сифатлироқ маҳсулотларни тайёрлаб, нафақат Ўзбекистон бозорига балки, бошқа давлатларга ҳам ўзимизни маҳсулотимизни сотадиган даражага олиб чиқиш кераклиги, катта марраларни кўзлаб ишланса, қилган ишларнинг натижаси кутгандан ҳам кўра аъло ва сердаромад бўлишлиги қайд этилди.