+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
21-01-2024, 13:48
67

Қўқон шаҳар ҳокими хитойлик тадбиркорлар билан 20 миллион доллар миқдорида инвестицион келишувга эришди

Айни пайтда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳарга янги лойиҳалар бўйича хорижий сармоялар жалб этиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

"Хусусан бир неча дақиқа аввал Маруфжон Усмонов шаҳримизда электромобиллар учун электр қувватлаш шаҳобчаларини барпо этиш, маиший техника ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ҳамда кўпқаватли уйлар қурилишири назарда тутадиган меморандумга имзо чекди."-дея хабар бермоқда Қӯқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маиший техника ишлаб чиқариш заводи Қўқон Эркин Иқтисодий Зонасида барпо этилиши назарда тутилган бўлса электромобилларни электр қувватлаш ускуналари ва кўп қаватли уйлар Қўқон шаҳри ҳудудида барпо этилади.

Амалий ташриф доирасида яна бир неча тадбиркорлар билан музокаралар бўлиб ўтади.- дейилади хабарда.