+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
25-01-2024, 06:21
88

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги савдо йўлаги очилди

Мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини бермоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.


Ушбу янги савдо йўлаги орқали юклар автомобиль транспортида «эшикдан эшиккача» тамойили асосида қисқа вақтда ўз эгаларига етказиб берилишини таъминлайди.

Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларнинг виза олиш, ташувларни амалга ошириш учун халқаро рухсатнома бланкалари билан таъминлаш, хорижий давлатлар божхона назоратидан ўтиш жараёнида вужудга келаётган масалаларни қисқа фурсатларда ҳал қилишда корхоналарга амалий кўмак кўрсатмоқда.