+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-02-2024, 21:46
75

АҚШдаги ўзбекистонликлар Байден устидан судга мурожаат қилди

АҚШга Мексика орқали келган Ўзбекистон фуқаролари АҚШ президенти Жо Байден, Ички хавфсизлик департаменти котиби Алехандро Майоркас, Иммиграция ва божхона назорати директори вазифасини бажарувчи Патрик Лейкхейтнер ва бошқалар устидан судга мурожаат қилди.

Даъвогарлар 35 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб, улар ҳозирда АҚШнинг турли иммиграция марказларида (қамоқхоналарда) сақланмоқда. 

Ариза берувчиларга кўра, «айбланувчилар» (даъво ёки айблов қўйилган шахслар) мамлакатда бошпана қидираётган Ўзбекистон фуқароларини қамоққа олиш бўйича камситувчи сиёсат, амалиёт ва жараёнда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистонликлар ўз даъволарида миллатига кўра дискриминация қилинганлари сабабли уларни қамоққа олиш тартибини ноқонуний деб эътироф этиш, шунингдек, адвокатлар учун харажатларини қоплашни сўрамоқда. 

Мурожаатда тегишли ишни юритаётган адвокат даъво одамларни ҳибсдан озод қилишга қаратилганини айтади.