Фото: Khaleej Times

«Бунинг имкони йўқ. Баъзи тоғли ҳудудларда қуёшни кўриш қийин бўлса ҳам, бу қуёш чиқмади, деган хулосага олиб келмайди», — деди Уммон вақф ва дин ишлари вазирлиги вакили.

Вакан қишлоғида истиқомат қилувчи Салим ал-Ҳадрамийнинг Gulf News’га маълум қилишича, уч соатлик рўза ҳақидаги хабарлар асоссиз. У ва унинг қишлоқдошлари Уммонда амалда бўлган расмий тақвим асосида, одатдагидек саҳарлик ва ифторлик қилади.

Бир муддат аввал Яқин Шарқда оммабоп ҳисобланган Al Arabiya, Huffington Post Arabic, Saudi Daily каби оммавий ахборот воситаларида Уммоннинг Вакан қишлоғида қуёш 11:00 да чиқиб, 14:30 да ботиши, шу сабабли бу жаҳондаги энг қисқа вақт рўза тутадиган жой экани ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Денгиз сатҳидан 2 минг метр юқорида жойлашган Вакан қишлоғи ўзининг салқин иқлими билан танилган бўлиб, у ерга фақат эшаклар ва йўлтанламас машиналарда етиб бориш мумкин.