+28° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-04-2024, 12:19
122

Россия Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг чегара ўтказиш пунктларида кечикиш билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, ҳозирги вазият "терроризмнинг олдини олиш билан" боғлиқ.

“Шу муносабат билан назорат-ўтказиш пунктларида, жумладан, бир қатор аэропортларда паспорт назорати вақтида кечикишлар кузатилмоқда”, — дея тушунтирди Захарова.

Унинг сўзларига кўра, Москва "мавжуд вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун тўлиқ чоралар кўрмоқда".

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили, шунингдек, “бундай қадамлар вақтинчалик ва кириб келаётган шахсларнинг фуқаролигидан қатъи назар, амалга оширилиши”ни таъкидлади.