+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
05-06-2024, 11:13
65

Ойнинг нариги томонида тупроқ намуналарини олган Хитой зонди Ерга қайтмоқда

Тарихда биринчи марта Ойнинг нариги томонида тупроқ намуналарини тўплаган Хитойнинг “Чанъэ-6” зонди Ер табиий йўлдоши юзасидан ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Хитой Миллий коинот бошқармаси (CNSA) таъкидлаганидек, қурилма Ой атрофида олдиндан белгиланган орбитага чиқди.

“Чанъэ-6” иккита усулдан – Ой юзаси остида намуналар йиғиш учун бурғилашдан ва Ернинг табиий йўлдоши юзасидан намуналарни олиш учун робот қўлдан фойдаланди. У турли жойларлардан ҳар хил намуналарни тўплади. Намуна олиш тугаллангач, Ойнинг нариги томонида биринчи марта Хитойнинг давлат байроғи ўрнатилди.

Бортида “Чанъэ-6” зонди бўлган “Чанчжэн-5” ракета-ташувчисининг учирилиши 3 май куни Хайнань оролидаги Вэньчан космодромида бўлиб ўтди. 2 июнь куни зонд Ойнинг нариги томонига муваффақиятли қўнди, деб хабар беради lenta.ru.