+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
14-06-2024, 12:18
140

АҚШ санкциялари ортидан Москвада доллар курси 2 баробар ошди

Москвадаги валюта айрибошлаш шохобчаларида нақд доллар курси 200 рублгача кўтарилгани таъкидланмоқда. Россиянинг Москва биржаси ва Миллий клиринг маркази АҚШ санкциялари остига тушганидан сўнг, баъзи банклар доллар курсини кескин ошириб юборди. Санкциялар эълон қилинганидан кейин Москва биржаси 13 июндан бошлаб доллар ва евро савдосини тўхтатишини эълон қилган эди.

РБК хабарига кўра, Москва валюта айирбошлаш шохобчаларининг баъзиларида долларнинг энг юқори қиймати маҳаллий вақт билан соат 19:15 ҳолатига кўра 200 рублга кўтарилган.

Шу билан бирга, Москвадаги бир қатор айирбошлаш шохобчаларида евро сотиб олиш курси ҳам ошган – 160 рублгача.

Айирбошлаш шохобчаларидаги валюта курслари кун давомида ўзгариб туради.

12 июн Россияда байрам куни бўлгани сабабли, Москва биржасида валюта савдолари ўтказилмади. 11 июн кунги савдолар якунларига кўра, Москва биржасида доллар курси 89,1 рублни ташкил қилган эди.

13 июндан бошлаб Москва биржаси АҚШ санкциялари туфайли доллар ва евродаги савдоларни тўхтатади.