+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
25-09-2024, 08:32
25

Telegram энди жиноятга алоқадор шахсларнинг маълумотларини тегишли органларга тақдим этади

Telegram энг хавфсиз иловалардан бири бўлгани сабабли ундан жиноий мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари учрайди (наркотик, ноқонуний қурол-яроғ савдоси, террор ва ҳк).

Бу ҳақда Павел Дуров маълум қилди.

Telegram маъмурияти эндиликда шундай фойдаланувчиларнинг маълумотлари: уларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини расмий сўровга асосан тегишли органларга тақдим этади.

Маълумот учун, Дуров август ойида Франция ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликдан бош тортгани учун қўлга олиниб, унга нисбатан «наркотиклар айланмаси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик» айбловлари эълон қилинганди. Кейинчалик у қўйиб юборилди, лекин Францияни тарк этмаслиги белгиланди. Бунинг учун Дуров 5 млн евро гаров пули қўйиши ва ҳафтасига икки марта полицияга келиб туриши зарур эди.