+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-01-2024, 05:35
159

Водий вилоятларида ҳам ер қимирлади

Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 январь куни  Тошкент вақти билан 23:08 да (Гринвич бўйича 18:08 да) Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,05 градус шимолий кенглик; 79,51 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 862 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Андижон вилоятида 3-4 балл, 602 км.
Фарғона вилоятида 3-4 балл, 656 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 657 км.
Тошкент шаҳрида 3 балл, 862 км.