+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-01-2024, 11:38
92

Ёзёвонда ота алимент учун 100 миллионни сӯмни АҚШ доллари хисобида тўлаб берди

Биз, одатда ажрашган оилаларни кузатсак, айрим ҳолларда эр-хотинларнинг бутунлай “юз кўрмас” бўлиб, ҳатто фарзандлари борлигини ҳам унутиб қўйган инсонларни учратамиз. Баъзиларда эса аксинча, тақдир йўллари айри тушган бўлса-да, орадаги ўзаро ҳурмат, болаларга бўлган меҳр, эътибор сақланиб қолганининг гувоҳи бўламиз.

Ёзёвон туманида яшовчи Д.Икромов  ва Х.Тошматова ҳам 2021 йилда турмуши бузилган, ўртадаги бир ўғил ва бир қиз эса онаси тарбиясида қолган.  Ота бўлмиш Д.Икромов 2021 йилдан буён алимент тўловларини қолдирмасдан тўлаб келади.

 Боиси, алимент - фарздларнинг ҳақи, уларнинг униб-ўсиши учун берилиши зарур бўлган моддий қиймат эканини яхши тушунади.

Алимент пулини тўлаш учун келган Д.И. давлат ижрочиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги ҳақида маълумот олгандан сўнг Д.И. алимент пулларини фарзандлари вояга етгунга қадар  олдиндан тўлаб беришга ахд қилди.

Алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қарздорга   нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.

Ижро ҳужжати тарафларнинг ўзаро келишувига асосан қонуннинг тегишли моддаси билан тамомлaнди. - дея хабар бермоқда Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Албатта, алимент пуллари ота-она ўрнини боса олмайди. Ўз ўрнида, алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўришга чорлаб қоламиз.