+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-01-2024, 18:12
161

Kishvar.uz - да эълон қилинган танқидий мақолага муносабат билдирилди

Фарғона вилояти Сўх туманининг Навобод маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи носозлиги юзасидан Kishvar.uz – да  эълон қилинган мурожаат бӯйича Сӯх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати МУНОСАБАТ билдирди.

Муносабатда Сӯх тумани “Сувтаъминот” корхонаси раҳбари канализацияга ташлаш мумкин бӯлмаган нарсалар аҳоли томонидан ташлаётганлиги сабаб, тез-тез носозликлар юзага келаётганини айтмоқда.

Аҳоли эса, бир ойдан бери канализация носозлиги ва ундаги бадбӯй сув тоза ичимлик суви оқаётган ариқга тушаётганидан эътироз қилишмоқда. Муносабатда, канализациятормоғи жиҳозлари таъмирлаш учун вилоят марказига юборилгани ва тез кунларда олиб келиб ӯрнатиб берилиши маълум қилинган.

Бу масъала, “ҳафта” ва “ой” кутмасдан тезроқ бартараф этилиши муҳимроқ. Зеро, бу ҳолат аҳоли саломатлигига хавф туғдириши табиий ҳол.