+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-01-2024, 07:43
116

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

▫️68 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️68 млн сўмдан 136 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

 Агарда ҳақорат қилиш:

➖жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
➖хавфли рецидивист томонидан;
➖туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▫️136 млн сўмдан 204 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.