+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
24-01-2024, 21:58
124

Деҳқончилик ва томорқа юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия берилади

Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 25 га яқин имтиёзлар назарда тутилган. Ушбу имтиёзлардан бири ҳақида маълумот берамиз.
Деҳқончилик ва томорқа юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия берилади. Томорқаси бўлган ёки деҳқончилик қилаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия берилади. Субсидия олиш учун ариза берувчи Ёшлар ишлари бўлимига ери борлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уруғлик ва кўчатларни харид қилиш шартнома нусхасини тақдим этади. Ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида ариза берувчининг деҳқончилик қиладиган ерига бориб уруғлик ва кўчат экишга шароит борлигини ўрганади. Ўрганиш натижасига кўра, пул ажратиш ҳақидаги тавсиянома бериш ёки рад этиш ҳақида Ёшлар ишлари бўлимини хабардор қилади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Пул ёшларнинг қўлига берилмайди, ажратилган пул уруғлик ва кўчат етказиб берувчи ташкилотга ўтказиб берилади.

Манба: Huquqiy axborot