+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
25-01-2024, 16:44
73

Фарғонада “Ўпка саломатлиги” кўчма мобил бригадаси бепул тиббий кўрик ўтказади.

Бу ҳақда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 
Юртимизда Давлат дастурларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши натижасида туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичини 2010 йилга нисбатан 43 фоизга, ўлим кўрсаткичини эса 84 фоизга камайтиришга эришилди. Даволаш самарадорлиги эса 91,2 фоизга етказилди.
2023-2026 йилларда ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 255 миллион АҚШ доллари, халқаро донорлар ҳисобидан 17 миллион доллар маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида “Ўпка саломатлиги” кўчма мобил бригадалари ташкил этилиб, чекка ва олис манзилларда яшовчи аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам мобил бригада ўз фаолиятини олиб боради. Яқинда махсус микроавтобус Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалига топширилди.
Микроавтобус замонавий ПЗР, мобил рентген, спирометрик, электрокардиографик ускуналар билан жиҳозланиб, улар ёрдамида вилоятимизнинг чекка ҳудудлари аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказади.