+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
25-01-2024, 21:01
114

Энди мактабимизда ӯқувчиларга бир сменада дарс ӯтилади - Равшан Мӯъмин

Сӯх туманидаги 10-сонли мактабда синфхоналар етишмаслиги сабаб, ӯқувчилар учун дарс икки сменада ташкил этилган эди. Қаҳратон қишда иккинчи смена тугагунга қадар атрофни зим-зиё қоронғулик босиб, ӯқувчилар уйга қайтишида кӯп қийналар эди. 

Бироқ, Инвестиция давлат дастури асосида мазкур мактаб ҳудудига қӯшимча бино қуриш учун давлат бюджетидан яқин 7 млрд.сӯм маблағ ажратилиб, 320 ӯринга мӯлжалланган 3 қаватли бино барпо этилди. Бундан ташқари, мазкур мактабнинг эски биноси ҳам жорий таъмирдан чиқарилди. 

Бугун янги бинонинг очилиш маросими бӯлиб ӯтди. Тадбирда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳамда Фарғона вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шерзод Далимов иштирок этишди. 

Мазкур мактабнинг собиқ директори,( айни дамда нафақада) ижодкор муаллим, таржумон Равшан Мӯъминга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 
Янги иншоотнинг рамзий калити мазкур мактабнинг директори Умеджон Аъламовга тантанали тарзда топширилди.

-Энди ӯқувчиларимизга бир сменада дарс ӯтилади. Бу эса, таълим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади - деди Kishvar.uz мухбирига мазкур мактабда директорлик лавозимида ишлаб, таълим сифатини оширишга ӯз ҳиссасини қӯшган Равшанжон Мӯъминжонов.

Жаҳонгир Собиров, Kishvar.uz интернет нашри мухбири