+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-01-2024, 14:33
78

Қўқон шаҳрида 20 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси сақлаш билан боғлиқ жиноят фош қилинди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан жорий йилнинг 24 январь куни, ўтказилган тадбир давомида 1994 йилда туғилган, Туркистон кўчасида яшовчи Р.Қ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 20 грамм миқдорда “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.