+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-01-2024, 18:28
74

Риштонда ӯз хонадонида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди 

Жорий йилнинг 17 январь куни Риштон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, 1993 йилда туғилган, Оқтомир МФЙ.да яшовчи, фуқаро С.К. ўзининг яшаш хонадонида 5 нафар фуқарога  қимор ўйини ўйнаш учун шароит яратиб, ҳар бир ўйин учун 50 минг сўмдан пул олиб, таваккалчиликка асосланган ўйини ўйнаётганликлари аниқланди.

Тадбир давомида, қимор ўйини учун тикилган 700 АҚШ доллари ва 
7 миллион 180 минг сўм пуллар ва ўйин карталари далилий ашё тариқасида олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. 
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда. -дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Жаҳонгир Собиров, Kishvar.uz интернет нашри мухбири