+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-01-2024, 18:46
259

Сӯх тумандаги Малбуд қишлоғини алоҳида МФЙ этиб ташкиллаш таклифи берилди

Малбут қишлоғи Сӯх туманининг Қирғизистон республикаси билан чегарадош ҳудуди ҳисобланади. Навобод маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган ушбу қишлоқда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Бахтиёрович Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ мазкур қишлоқ аҳолиси билан учрашди.

Учрашув чоғида аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар ўрганилди. Маҳалла фуқаролари ҳам Президентимизнинг давлат маслаҳатчисига ўз муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар.

Маҳалладаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби кўздан кечирилди ва таълим даргоҳи педагогик жамоаси билан суҳбат қилинди. Мактабнинг иститиш тизими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ва талабаларга қиш мавсумида яратиб берилган шароитлар ўрганилди.

Малбут қишлоғини алоҳида маҳалла фуқаролар йиғини этиб ташкил этиш, табиий газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ҳудудида янги, замонавий спорт майдончаси ташкил этиш масалалари ўртага ташланди. Мазкур масалалар Республика доирасида ҳал этилиши юзасидан чора-тадбирлар бегиланиши қайд этилди. 

Kishvar.uz мухбири