Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Қалъача маҳалласидаги “Ош тоғи” ҳудудида туризм мажмуаси барпо этиш бўйича берилган топшириғи ижроси юзасидан мазкур ҳудуднинг истиқболи мутахассислар иштирокида кўздан кечирилди. Сӯх тумани ҳокимининг Kishvar.uz мухбирига маълум қилишича, "Ош тоғи" атрофида туризм мажмуаси барпо этилади ва бунинг учун лоиҳаси тайёрланиб, амалга татбиқ этилишида маҳаллий тадбиркорлар жалб этилади.
Зеро, яна бир икки йилдан сӯнг Жавпая массиви энг обод ва сайёҳларни ӯзига жалб эта оладиган масканга айланади. Бу ерга сайёҳлар кӯп келади албатта. Шунинг учун биз Жавпая мавзеси атрофидаги тарихий ёдгорликлар яқинида туризм мажмуалари барпо этишни режалаштиряпмиз. - деди туман ҳокими.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сӯх туманида яқинда бӯлиб этган сессияда иштирок этиб, тумандаги Ош тоғи каби таърихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжоларга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу ҳудудларда туризм мажмуалари, айниқса уй меҳмонхоналарини ташкил этиш бӯйича топшириқ берган эди.
Жаҳонгир Собиров, журналист
“Kishvar.Uz” yangiliklarini “Telegram”da kuzatib boring