+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-01-2024, 11:22
82

Тадбиркорлик учун асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия берилади

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган "Ёшлар дафтари"-даги ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини сотиб олиш учун БҲМнинг 40 бараваригача ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия ажратилади. Бундай асбоб-ускуналарга мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, перфоратор, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси, дурадгорлик, чилангарлик ускунаси, қурилиш ускунаси, компьютер жамланмаси ва бошқалар киради.

Субсидия олиш учун ёшлар ариза билан туман (шаҳар) ёшлар бўлимига асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий нархи тўғрисидаги маълумотларни бериши керак.

Мазкур ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияни ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёшлар ишлари бўлимига юборади. Субсидия ажратиш рад этилганда, унинг сабаблари аниқ келтирилиши шарт.

Ҳоким ёрдамчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан субсидия бериши мумкин. Субсидия ажратиш маъқулланса, Ёшлар ишлари бўлими асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини сотиб олади ва уни ариза берган ёшларга етказади