+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-01-2024, 14:11
73

“Док-1 Макс” фожиаси: жабрланувчи 500 млрд сўм товон пули сўради

Суднинг 26 январдаги мажлисида жабрланувчилар онлайн кўрсатма берди. Соғлиги ва моддий томондан қийналгани сабабли судда қатнаша олмагани учун баъзи жабрланувчиларнинг кўрсатмаларини суд раиси ўқиб эшиттирди. 

Жумладан, “Док-1 Макс” сиропини ичиб вафот этган Элибоев Шерзодбекнинг отаси Отабоев Самит судланувчиларга умрбод озодликни чеклаш жазосини сўраб, 50 млрд сўм моддий зарар ундириб берилишини сўраган. 

Шунингдек, наманганлик жабрланувчи “Док-1 Макс” сиропини ичиб вафот этган Носиров Мансурнинг отаси Носиров Нодирбек фарзанди аввал шамоллагани ва сиропни истеъмол қилганидан кейин аҳволи баттар оғирлашганини айтган. Марҳумнинг отаси судланувчиларга умрбод қамоқ жазосини сўраб, 500 млрд сўм товон пули сўраган.

Кейинги суд мажлиси 29 январ куни давом этади.