+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 13:25
119

Сӯх туманидаги Жавпая массивида қанча майдон ӯзлаштирилди?

Сўх тумани Жавпая массивидаги яйлов ер майдонларини ӯзлаштириш учун 19,3 млрд.сўм маблағ ҳисобига сув чиқарилиб, Жавпая массивидаги 169-170-171-ер контурларида 210 гектар ер майдонида 15 млрд.сўм жаҳон банкнинг грант маблағлари ҳамда вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан ўрик интенсив боғи ташкил этилди.

Ушбу лойихада “Нуран ўз” корхонаси томонидан энг замонавий технология асосида томчилатиб суғориш тизими жорий этилди ва              130 000 туп ўрикнинг экспортбоп навлари олиб келиб экиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу янги ўрик боғи 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида тумандаги 400 нафар ижтимоий дафтарларга киритилган ва ишсиз ахолига тайёр холатда бепул ажратиб берилди. - хабар бермоқда Сӯх тумани ҳокими ӯринбосари М. Мавлонбеков.