+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-01-2024, 16:25
97

Демирсадда бодом гуллаган

Қаҳратон қиш бу йил анча совуқ келади дея тахмин қилганлар қаттиқ адашди. Чунки бу йилги қиш анча иссиқ келди. Йӯқса, кӯмирнинг нархи Сӯх туманида 100 минг эмас, 150 минг сӯмдан ҳам ошиб кетиши аниқ эди.

Декабрь ва январь ойлари анча иссиқ келганлиги сабаб, қишлоқларда бодом гуллади. Аввалроқ Сӯх туманининг Чумоқча маҳалласида бодом гуллаганлиги ҳақидаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган бӯлса, бугун туманнинг тоғ бағрида жойлашган Демирсад қишлоғида ҳам бодом гуллаганлиги ҳақидаги видео фейсбук саҳифаларида тарқалди.

Бироқ, қиш фасли қор билан, совуқ ҳавоси билан файзли...

Жаҳонгир Собиров