+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-01-2024, 18:29
121

Ёшларнинг контракт пули қоплаб берилади

"Ёшлар дафтари"-даги ёшлар Ўзбекистондаги ҳар қандай, шу жумладан, давлат, хусусий, хорижий ОТМларда, техникум, коллежларда ўқиётган бўлса, контракт бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур имтиёз фақат бакалавр эмас, магистратура босқичида ўқиётганларга ҳам берилади. Бунда бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шакли, магистратуранинг фақат кундузги йўналиши бўлиши керак. Контрактнинг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорида қоплаб берилади. Ариза Ёшлар ишлари бўлимига берилади ва унга ОТМ ёки бошқа таълим муассасаси берган контракт нусхаси илова қилиниши керак. Ариза 3 иш кунида маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ёшлар етакчиси 5 иш кунида контрактни қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборади.

Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Ёшлар етакчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин. Ёшлар ишлари бўлими контрактни қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида уни ОТМ ҳисоб рақамига ўтказиб беради.