+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-01-2024, 21:38
62

Риштонлик кулоллар АҚШни ҳам запт этишмоқда

Айни кунларда АҚШда бўлиб турган риштонлик кулоллар томонидан бугун Вашингтон шаҳрида "Риштон кулолчилиги санъати" тўғрисидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди.


Унда Риштон кулолчилиги тарихи услуби ҳамда ҳозирги ҳолати бўйича тушунтиришлар ва тақдимотлар ўтказилди.

Мазкур маҳорат дарси америкаликлар томонидан юқори қизиқиш ва ҳайрат билан кузатилди. 

"Сеҳрли диёр" аҳолиси Риштон кулолчилигидан лол қолишди.  Уларни Риштон кулолчилигида қўлланиладиган сирлар ва муйқаламлар узига ром этди. 

Риштон тумани ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Жўрабоев томонидан "кулолчилик туризми" таклифи илгари сурилди. 

Ушбу таклифни америкалик кулоллар бир овоздан маъқулладилар.  

Жорий йилнинг март ойида америкаликлар учун Риштон туманига 10 кунлик тур ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. - хабар бермоқда Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати