+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
27-01-2024, 23:31
66

Олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари қоплаб берилади

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш учун иштирокчиларнинг яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда ушбу олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади. Бунинг учун ариза ёшлар бўлимига мусобақада қатнашиш ҳуқуқини берувчи хат (спорт бўлими, мактаб ёки бошқа идора томонидан берилган хат) билан бирга берилади. Ушбу субсидияни олиш учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияси талаб этилмайди. Ёшлар ишлари бўлими 3 иш кунида субсидия ажратиш масаласини ҳал қилади. Бунда субсидия ҳаво транспортида – иқтисодий (эконом) класс бўйича, поездда эса – 2-класс бўйича ажратилади. Субсидия ёшларнинг қўлига берилмайди, пуллар чипта олинадиган ташкилотга ўтказиб берилади. Кунлик харажатлар учун эса давлат ташкилотлари ходимлари хизмат сафарига юборилганда бериладиган миқдорда субсидия берилади.