+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 14:29
174

Сӯх туманида жазони намунали ўтаган назоратдаги шахслар жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинди

Сўх тумани ИИБ бошлиғи, туман прокуратураси ходимлари ва Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо ўтаб келаётган 45 нафар назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд ўтказилди. Унда 4 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, жазони намунали ўтаган назоратдаги шахслар жазодан муддатидан олдин шартли озод қилинди. Тадбир давомида ИИБ бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмасликлари юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Сӯх тумани жиноий ишлар бӯйича суд раиси Шерзод Мадумаров жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, унинг такрорланишининг оқибатлари, қонун устувор ва жазо муқаррар эканлиги ҳақида сайёр суд жараёнида алоҳида тӯхталиб ӯтди. 

Жаҳонгир Собиров, журналист