Бундан қирқ йил аввал барпо этилган боғига яқин ҳудудда жойлашган тоғ бағрида бугун яшил боғ ташкил этган сӯхлик етмиш беш ёшли Ҳожи Шукуровни Сӯхда танимайдиган, ҳурмат қилмайдиган одамни топмайсиз. Юртимизда яшил макон лойиҳасига старт берилгандан сӯнг ӯз маҳалласидаги тоғ қияликларида яшил боғ барпо этишни орзу қилган отахон бугун уз орзусига етди. Унинг ташаббусини маҳалла аҳли ҳам қуллаб-қувватладилар.
Ҳожи ота ӯз ҳисобидан тик қудуқ қовлаб, тоғ чӯққисига сув чиқарди. Бугун ушбу тик қудуқ орқали ҳам ӯз боғини ва ҳам "Яшил макон" лоиҳаси доирасида барпо этган яшил боғни сув билан таминлайди. - Маҳаллам учун яшил боғни барпо этганимдан сӯнг, ӯз боғимдан олинадиган даромадим ҳам кӯпайди. Яратган баракасини бермоқда – дейди у.
Айни кунларда яшил боғ ҳудудини янада кенгайтириш мақсадида маҳалла аҳли томонидан тоғ қияликларидаги бӯш жойларга манзаравий дарахт экилмоқда.
- Ҳожи ота ташаббусларидан сӯнг маҳалламизда бошқа фидоий боғбонлар ҳам янги яшил боғлар барпо этиш ва у ердаги ҳар бир дов-дарахтни парваришлашни ӯз зиммалари олиш таклифи билан чиқдилар – дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов.
Юртимизда “Яшил макон” экологик лойиҳаси доирасида миллионлаб туп дарахт ва бута кўчати экилмоқда. Мана шу ташаббусга қўшилиб, ӯз маҳалласидаги тақир далалар ва тоғ қияликларини яшил маконга айлаништиришни мақсад қилган Ҳожи ота каби сӯхлик боғбонларнинг бу эзгу ишлари чиндан ҳам эътирофга сазовор.
Жаҳонгир Собиров, журналист
“Kishvar.Uz” yangiliklarini “Telegram”da kuzatib boring