+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 15:40
166

Сӯх туманида 2023 йил 1-чорагида "Ташаббусли бюджетда" ғолиб бўлган лойиҳалар амалга тадбиқ этилдими?

Қўйида "Opendudget" 2023 йил 1-чорагида ғолиб бўлган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар билан танишинг:

1. 500 миллион сўм бўлган Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 3-сонли мактабига замонавий стадион қуриш таклифига 2 460 та овоз берилиб ғолиб бўлган ва пудрат ташкилоти "ASLON EKSPRES INVEST MCHJ" томонидан қурилиш ишлари олиб борилган. 

2. 1 миллиард 200 миллион сўм бўлган Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Ободлик", "Шифокор", "Қаҳрамон" ва "Бахт" кўчаларига 120 дона бетонли симёғочлар, 6 километр электр тармоғи ва 2 та трансформатор ўрнатиш таклифи 1 578 та овоз билан ғолиб бўлган ва пудрат ташкилоти "LEADER HORSE" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилган. 

3. 1 миллиард сўм бўлган Навобод маҳалла фуқаролар йиғини "Аҳил" кЎчасининг 1 километр ариқларига бетонли латоклар ўрнатиш таклифига 1 522 та овоз берилиб ғолиб бўлган ва пудрат ташкилоти "Сўхгидротранс" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилган. 

4. 700 миллион сўм бўлган Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган марказий ўйингоҳнинг футбол майдонини таъмирлаш  таклифи 970 та овоз билан ғолиб бўлган ва пудрат ташкилоти "ASLON EKSPRES INVEST MCHJ" томонидан қурилиш ишлари олиб борилган. - дея хабар бермоқда Сӯх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати