+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 17:20
86

Бувайда туманида "Фарғона сув таъминоти" ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Маълум бўлишича, "Фарғона сув таъминоти" АЖ Бувайда туман бўлими ходимлари Қоратепа МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида боришганида, Т.К. ва унинг укаси Н.К.лар сув таъминоти ходимларини хақорат қилишиб, тан жароҳати етказишмоқчи бўлишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Т.К. ва Н.К.ларга нисбатан МЖтКнинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда тeрговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. - дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.