+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 17:27
100

Хорижий тилларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади

Замонавий касбларни эгаллаш, АКТ ва хорижий тилларни ўрганишга 6 ойгача ўқув курслари учун ёшларга ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия ажратилади. Худди шунингдек, иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади. Субсидия олиш учун ёшлар ариза ва ўқиш шартномаси нусхасини Ёшлар ишлари бўлимига беради.

Шартномада таълим ташкилотининг номи, СТИР, ўқитиладиган замонавий касб, хорижий тил тури ёки ахборот технологиялар йўналиши, ўқув курсининг бир ойлик тўлови миқдори ва умумий муддати кўрсатилган бўлиши лозим. Ариза 3 иш кунида ёшлар етакчисига юборилади ва ёшлар етакчиси 5 иш кунида кўриб чиқиб хулоса беради. Субсидия ажратиш маъқулланса, курс харажатлари таълим ташкилоти ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Субсидия ёшларга нақд пул кўринишида ёки пластик орқали берилмайди.

Ёшлар етакчиси ариза берувчи ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг асосида ўрганади. Мониторинг жараёнида ёшлар ўқишга бормаётгани аниқланса, субсидия ажратиш тўхтатилади.