+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 20:20
172

Нонвойчиликдан ойига 10 млн сӯм топаётган сӯхлик нонвой йигит

Нон - қадим-қадимдан улуғланиб, инсоннинг кундалик истеъмолида муқаддас, азиз ҳисобланган неъмат. Нонвойчилик эса, инсониятнинг энг қадимий касбларидан биридир. Юртимизда ҳар бир вилоятнинг нон ёпишда ӯзига хос тажрибаси бор. Бу масалада сӯхлик ватандошларимиз катта тажриба тўплаган. Сӯхнинг мевалари каби, нони ҳам ширин. Ахир Сӯхнинг суви ширин, сувининг мазаси нафақат меваларига балки нонларига ҳам кӯчган. Фурқат Мамашарипов нонвойчилик касби билан шуғулланади. Ҳалол меҳнат қилиб, нонвойчиликдан топган даромади эвазига, уй қурди, уйланди, уч нафар маҳалладошини иш билан таминлади.

Нонвойчиликдан ойига соф ун миллион сӯм топаётган Фурқатжоннинг сӯзларига кӯра, бу иш инсондан энг аввало тӯғрилик ва ҳалолликни талаб этади.


- Одамларни алдамасдан ишласангиз, ишингизда барака бӯлади. Харидорнинг кети ӯзилмайди. Туйу тантаналардан ташқари, тумандаги чойхоналарга хуштаъм нонни биз таминлаб берамиз - деди Фурқатжон

Офтобрӯ маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси эса, хатлов жараёнида бу нонвой йигитнинг фаъолияти билан танишиб, унга бундан икки йил аввал хамир қориш ускунасини олиб беришда яқиндан ёрдам берди. Бу эса, нонвой йигитнинг ишини янада осонлаштирди. Субҳидамда ловуллаган тандирга бош суқиб нон ёпаётган Фурқатжоннинг ўз ишига муҳаббати кишининг завқини келтиради. Ҳадемай бу хуштаъм нонлар эл дастурхонига тортиқ этилади. 

Kishvar.uz мухбири