+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 21:05
82

9 млн 500 минг сўм эвазига кучли таъсир қилувчи ноқонуний дори воситасини пулламоқчи бўлган аёл ушланди

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1978 йилда туғилган, Артизанбўйи МФЙда яшовчи М.Ш. яшаш хонадонида 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини  9 миллион  500 минг сўм эвазига сотган вақтда ушланди. 

Шунингдек, яшаш хонадонида 10 дона “Тропикамид” ва  61 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини сақлаб юрганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. -дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида