+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-01-2024, 08:54
88

Даволаниш харажатлари қоплаб берилади

Бемор ёшларга Ўзбекистонда ёки хорижий давлатларда даволаниш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади. Субсидия олиш учун ёшлар етакчисига ариза берилади ва ёшлар етакчиси бемор ёшларни 3 иш кунида ҳудудий тиббиёт муассасасидан шифокор жалб қилиб текширувдан ўтказади. Текширув натижасида ариза берувчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, ариза берувчининг соғлиғи ҳолатига қараб белгиланган тартибда даволаш учун тегишли бирламчи, вилоят ёки республика даражасидаги тиббиёт муассасасига йўналтирилади. Ариза берувчи шифокор кўригидан ўтгандан сўнг маҳалладаги ёшлар етакчиси 3 иш кунида субсидия ажратиш ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани ёшлар ишлари бўлимига юборади.

Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган ёшлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади. Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган (ариза берувчининг ушбу тоифага кириши ёки кирмаслиги тиббиёт муассасаси хулосасига кўра аниқланади), вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар даволаниш учун белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.

Ушбу тоифага кирмайдиган, бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят, республика даражасида ёки хорижий давлатда даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг даволаниши ёки жарроҳлик амалиётидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.