+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-01-2024, 16:38
167

Олмани баҳоргача сақлашда сӯхликлар тажрибаси

Сӯхликлар нафақат мева-сабзавот етиштиришда, балки уларни баҳоргача сақлашда ҳам катта тажрибага ега. Офтобрӯ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди боғ барпо этган Субҳонберди Мавлонов баҳоргача ертӯласида “Бойка” номли олма навини сақлайди. “Ушбу турдаги олмани сақлаш учун ертўла музлатгичдан яхшироқдир” – дейди у

 Бойка олма мевасининг енг мазали навларидан бири бўлиб, уни майгача сақлаш мумкин. Қанчалик кўп сақласангиз, шунчалик мазали ва сифатли бўлади. Боғбон олмаларни картошка, пиёз каби қопларга солиб, ертӯлада сақлайди. Бу йил ҳаво бироз илиқ бӯлгани учун ертӯланинг эшик-деразаларини очиқ қолдирдик, деди у. 

 Боғбоннинг маълум қилишича, бу турдаги олма октябр ойининг охири, ноябр ойининг бошларида пишади ва ӯша пайтда нархи арзон бӯлгани учун боғбон уни январ-февралгача сақлаб, сӯнгра сотади. Бу вақтда унинг нархи икки баравар ошган бӯлади. Биз уни оддий ертӯлада сақлаймиз ва бу албатта, ортиқча харажат талаб қилмайди, дейди Субҳонберди - ака

 Субҳонберди Мавлонов “Муллораҳмонқул” кӯп тармоқли фермер хӯжалиги раҳбари бӯлиб, 50 гектардан ортиқ олма боғини ҳам бунёд этган. Ушбу боғнинг катта қисмида “бойка” номли олма нави етиштирилади. 100 тӯп олмадан йилига ўттиз тоннадан ортиқ ҳосил оламиз.  Май ойида ҳам келсангиз уйимдан худди мана шундай сифатли ва хуштаъм олмани топасиз. – дейди боғбон. 

Жаҳонгир Собиров, журналист